Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда «Иегова гувоҳлари» диний ташкилоти делегацияси раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди
29.06.2017 14:03,  
8

Жорий йилнинг 28 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмитада «Иегова гувоҳлари» диний ташкилоти делегацияси — АҚШдаги бошқарув Кенгаши вакили Кеннет Флодин ва Европа бирлашмаси вакили Лоренцо Трапанезелар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди қўмитанинг матбуот хизмати.

Ўзаро танишувдан сўнг делегация аъзолари Ўзбекистондаги диний вазият ва қўмита фаолияти билан таништирилди. Жумладан, юртимизда диний эркинликнинг миллий қонунчилигимиз, хусусан, Конституциямизнинг тегишли моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни билан мустаҳкамлангани алоҳида тилга олинди.

Учрашув давомида К.Флодин ташкил этилган учрашув ва берилган маълумотлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, ўз ташрифининг асосий сабаби – ташкилот фаолиятига оид масалалар муҳокамаси эканини айтиб ўтди.

Ўтказилган суҳбат ниҳоясида делегация аъзолари қабулдан мамнун эканликларини изҳор этиб, томонлар келгусида ҳам бу каби мулоқотни давом эттириш мақсадга мувофиқлигини билдирдилар.

Учрашув ўзаро ҳурмат руҳида бўлиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан