Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия подшоси "Катта йигирматалик" саммитига бормаслигини тасдиқлади
3.07.2017 20:22,  
2603

Саудия подшоси Салмон ибн Абдул Азиз Ал Сауд Гамбургда ўтказилиши режалаштирилаётган "Катта йигирматалик" саммитида иштирок этишдан воз кечди. Бу ҳақда Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт маълум қилган.

Илгарироқ Sueddeutsche Zeitung газетаси Саудия подшоси Қатар атрофида авж олган сўнгги ҳодисалар туфайли саммитда қатнашишдан воз кечганлиги ҳақида хабар тарқатганди. Шунингдек, саммитда Саудия Арабистонидан мамлакат Молия вазири Муҳаммад Ал-Жадаан қатнашиши қўшимча қилинган эди.

"Биз бу борада расмий билдириш олганимизни тасдиқлашим мумкин", — деб айтган Зайберт брифинг давомида. Аммо у саудиячилар подшоси нима учун саммитда иштирок этишдан воз кечгани сабабини очиқламаган.

Зайберт, шунингдек, Саудия Арабистонидан ушбу саммитда ким қатнашиши Германия томонга маълум эмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, "Катта йигирматалик" (G20) саммити Германиянинг Гамубрг шаҳрида 7-8 июл кунлари бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан