Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар камайтирилади
6.07.2017 17:33,  
8

Ўзбекистонда паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар камайтирилади. Президент томонидан 13 июнда имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ ўз сайтида.

Паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши эндиликда энг кам иш ҳақининг ярим бараваридан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бунга қадар ушбу қоидабузарликлар учун жарима миқдори ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида эди.

Аввалроқ жарима миқдори юқорилиги сабабли айрим фуқаролар, айниқса кам таъминланган оилалар вакиллари янги паспорт олиш ёки амал қилиш муддати ўтиб кетганидан сўнг уларни алмаштиришга қурби етмаётгани хабар қилинган эди. Бу ҳолат Қонунчилик палатаси депутатларининг жорий йил давомида ҳудудларга ташрифлари чоғида аниқланган эди.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилгандаги жарима миқдори эса ўзгаришсиз — ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида сақлаб қолинди.

Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг фуқароларнинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан ёхуд вақтинча ёки доимий пропискасиз, турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйиши, худди шунингдек фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйиши ЭКИҲнинг 10 баравари миқдоридаги жаримага тортилишига сабаб бўлади (бир йил давомида такрорланиши — ЭКИҲнинг 15 баравари).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан