2017 йилнинг июн ойида турк-грузин-озарбайжон ҳарбийларининг “Кавказ бургути” номли ўн кунли ўқув машғулоти ўтказилди. Eurasiareview нашрининг “Turkish-Georgian-Azerbaijani Military Bloc: Is It Possible?” мақоласида ёзилишича, уч давлат ҳарбийлари вакиллари учрашиб турибди, бироқ тўлақонли минтақавий ҳарбий-сиёсий блокка айланиш эҳтимоли кам.
Озарбайжон, Грузия ва Туркиянинг ташқи сиёсий мақсадлари бир-биридан катта фарқ қилади. Ушбу давлатлар энергетик секторда умумий манфаатларга эга бўлса-да, Грузиянинг мақсади евроатлантизм, Озарбайжонники нейтраллик, Туркияники эса мутлақо бошқачадир. Бундан ташқари, Анқара Бакуни қўллаган тақдирда, Грузия Ереван билан чамбарчас иқтисодий алоқаларга эга.
Ереван ва Баку ўртасидаги кескин зиддият эса ҳеч кимга сир эмас.