Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек разведкачилари Россиядаги халқаро танловда қатнашишади
12.07.2017 15:59,  
8

Ўзбекистон жамоаси 29 июлдан 6 августга қадар Россиядаги Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик билим юртининг Кольцово полигонида бўлиб ўтадиган "Жанговар разведка аълочилари-2017" халқаро танловида иштирок этишади, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Танловда Ўзбекистондан ташқари, Россия, Белоруссия, Арманистон, Қозоғистон, Миср, Зимбабве ва Хитой жамоалари қатнашади.

"Жанговар разведка аълочилари" халқаро танлови беш босқичдан иборат бўлиб, турли қуроллардан ўқ отиш, қийин шароитда пиёдалар жанговар машинасини бошқариш, вертолётга жойлашиш ва тушиш бўйича меъёрларни бажариш, разведка бўлимининг душман ортига ўтиши ҳамда разведка пистирмасини амалга ошириш каби синовларни ўз ичига олади.

Барча синовлар жанговар ҳолатга яқин шароитларда ўтказилади.

Танловни ўтказишдан мақсад танловда иштирок этувчи давлатлар ўртасида халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизмат нуфузини ошириш ва ҳарбий разведкачиларнинг салоҳиятини ривожлантиришдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан