Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган телефон туфайли 3 киши вафот этди
17.07.2017 09:44,  
41

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаронинг ҳожатхонасида оғир газдан заҳарланиш оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилади.

13 июль куни ушбу хонадонда яшовчи фуқаро Г.Мусабоева Samsung Galaxy J7 уяли телефонини уйидаги ҳожатхонага тушириб юборган.

Мусабоева томонидан телефонни олиб чиқиш учун ёлланган ишчилар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиев бирин-кетин ҳожатхона тубига нарвон ёрдамида тушишган ва оғир газдан заҳарланиб, ҳушдан кетишган.

Шифокор ёлланма ишчиларни қутқариб олиш учун ҳожатхона тубига тушаётиб заҳарланиб, ҳушини йўқотган.

Наманган вилояти ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилари келиб тушган хабардан сўнг қисқа муддат ичида воқеа жойига етиб бориб, вафот этганларни ҳожатхона тубидан олиб чиқишган.

Фуқаролар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиев воқеа жойида, фуқаро Қ.Ирисбоев эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда жон берган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хизматлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан