Ўзбек олимлари сурункали бош мия ишемиясини даволаш усулини ихтиро қилишди

28.07.2017 | Ўзбекистон | 2762

Яқутхон Мажидова ва Дурдона Усмонова ёши катта ва кекса инсонларда гипертоник генезга эга бўлган сурункали бош мия ишемиясини даволашнинг содда, тежамкор усулини яратишди. Бу ҳақда Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда.

Улар гипертоник дисциркулятор энцефалопатияда сурункали бош мия ишемиясини даволаш усулини таклиф қилишган. Ушбу усул қоннинг реологик хусусиятлари, микроциркуляцияси, венадан қочишини нормаллаштирадиган, антиоксидант, ангиопротектив, нейропротектив ва нейротрофик таъсир кўрсатадиган воситаларни юборишни ўз ичига олади.

Олимларга ушбу ихтиролари учун патент берилди.