Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






София – фуқаролик паспорти берилган биринчи робот
27.10.2017 14:19,  
257

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Future Investment Initiative​ бизнес форуми доирасида лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Al Arabiya​ телеканали. Анжуманда инсон кўринишидаги гапирувчи робот намойиш қилинди. София лақабли робот ташқи кўринишидан аёлларга ўхшаш қилиб ишланган.

Аҳамиятли томони шундаки, София фуқаролик мақоми берилган биринчи роботга айланган. Саудия Арабистони ҳукумати Софияни фуқароликка қабул қилиш ҳақида маълум қилган. Софияга фуқаролик берилиши Саудия Арабистони шу ҳафтада эълон қилган мегашаҳар қурилиши лойиҳасининг ибтидоси ҳисобланади.

Бир неча кун олдин Саудия ҳукумати Қизил денгиз бўйида НEОМ номли шаҳар қурилишига 500 миллиард доллар сарфланишини эълон қилган эди. Лойиҳага кўра, НEОМ аҳолисининг аксарияти роботлар бўлиши кўзда тутилган. Шаҳар тўлалигича қуёш ва шамолдан олинадиган электр энергияси билан таъминланиши айтилмоқда.

Софияга Саудия фуқаролиги берилиши анчагина шов-шувга сабаб бўлди. Чунки ҳозирга қадар роботни фуқаро деб тан олиниши бирор мамлакатда юз бермаган. София Гонконгнинг одамсимон роботлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Ҳансон Роботиcс фирмаси томонидан маҳсулоти бўлиб, Девид Ҳансон унинг ихтирочиси ҳисобланади.

Софияга фуқаролик берилишига муносабат билдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг Саудия қонунларига кўра аёллар кийимига қўйилган меъёрларга риоя қилиш-қилмаслигига эътибор қаратишган. Кўпчилик фойдаланувчилар ҳукуматни роботга фуқаролик беришдан кўра аёллар ва муҳожирларга кўпроқ ҳуқуқлар беришга чақиришган.

Муртазо Ҳусайн исмли журналист Саудия ҳукуматининг қарорини танқид қилар экан, «Бу робот бутун умри давомида Саудияда яшаб келаётган муҳожирлардан олдин фуқаролик олишга муваффақ бўлди», деб ёзган.

Маълумот учун, Саудия Арабистони хорижликлар томонидан фуқаролик олиш энг қийин бўлган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Қиролликда Саудия тупроғида туғилиб ўсган, келиб чиқиши саудиялик бўлмагани учун фуқаролик ололмай муҳожир сифатида истиқомат қилаётганлар сони 2 миллион нафардан кўпроқни ташкил қилади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан