Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Словакия Ўзбекистондаги болалар тиббиёт марказини бепул жиҳозлайди
9.08.2016 16:31,  
10

 Словакиянинг Synecta компанияси Тошкент вилоятида жойлашган Республика Болалар ҳаракат-таянч тизими реабилитация марказига бепул жиҳозлайди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

“Ҳукумат қарори билан марказни кенгайтириш чоралари кўрилган. Словакиялик компания уни жиҳозлашда бепул ёрдам беради”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, Словакия компанияси 200 ўринга эга бўлган даволаш-диагностика марказига қиймати 7 млн доллар бўлган керакли тиббиёт техникасини еткизиб беради. Умумий қиймати 20 млн бўлган янги корпус қурилиши лойиҳаси 2017 йилда якунлаш режалаштирилган.

Республика Болалар ҳаракат-таянч тизими реабилитация маркази 2009 йилда Республика болалар Полиомелит касалхонаси асосида ташкил қилинган эди. 100 ўринга эга бўлган ифохона, бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан болаларни қабул қилмоқда. Марказга ҳар куни мингга яқин болалар мурожаат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан