Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар ибодатларини адо этишлари учун намоз ўқиш хонаси очилди. У назорат постларида рўйхатдан ўтгач кириладиган кутиш залидадир. Унда учиб кетаётган йўловчилар намоз ўқиб олиши мумкин.
Ушбу аэропорт мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номи билан аталади.
Тошкент аэропорти ва вокзалида илгари намозхона бўлган, бироқ кўп йиллар олдин хавфсизлик сабабли ёпиб қўйилган эди.
Ушбу янгилик мамлакатимиз мусулмонлари томонидан хуш қарши олинди ва ижобий мазмундаги кўплаб изоҳлар қолдирилди. Айримлар пойтахтдаги Шимолий вокзалда ҳам намозхона очилишини кутаётганлигини ёзган.