Тошкентда апрел ойида ШҲТ минтақавий аксилтеррор кенгаш йиғилиши ўтказилади

22.02.2018 | Жаҳон | 2303

Тошкентда апрел ойида ШҲТ минтақавий аксилтеррор кенгаш йиғилиши ўтказилади, деб хабар қилди ушбу кенгаш матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Нью-Делида феврал ойи бошларида Қирғизистон раислигида ШҲТга аъзо давлатларининг ваколатли идоралар экспертлари иштирокидаги учрашув бўлиб ўтди.

"Йиғилиш давомида Тошкентда 2018 йил апрел ойида ШҲТ минтақавий аксилтеррор кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди", — дейилган хабарда.

ШҲТ минтақавий аксилтеррор кенгашининг ижроия қўмитаси директори Евгений Сысоев Ҳиндистонга амалга оширилган ташриф давомида Ҳиндистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Ражиндер Ханн ва Ташқи ишлар вазири Мобашар Жавад Акбар билан учрашди.