Тошкентдаги хонадонларнинг биридан илон чиқди

18.07.2018 | Ўзбекистон | 5288

14 июль куни соат 19:38 да Қутқарув хизмати бошқармасининг тезкор навбатчилик қисмига Учтепа тумани Саккокий-1 кўчаси 4-тор, 10-уй манзилидан фуқаро Турдиалиев Ҳ. томонидан яшайдиган уйини ётоқхонасига илон кирганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига бориб, асбоб-ускуналар ёрдамида хонадон ичидаги илонни ушлаб, хатарсиз жойга қўйиб юборилган.