Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд туманида ўн мингдан ортиқ аҳоли жамоат транспорти йўқлигидан азият чекиб келмоқда
26.09.2018 21:35,  
17
Республикамизда ҳалигача жамоат транспорти билан таъминланмаган аҳоли пунктлари мавжудлигини алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Хусусан, Самарқанд вилояти Самарқанд туманида жойлашган Талибарзуи поён, Бодиҳо, Устоҳо, Нишеб, Боғитилло, Қозиқўрғон ва Найман маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси на туман маркази ва на Самарқанд шаҳри билан жамоат транспорти орқали боғланган. Бунинг натижасида шу маҳаллаларда яшовчи ўн мингдан ортиқ аҳоли жамоат транспорти йўқлигидан азият чекиб келмоқда. Аҳоли ўртасида талабалар, ногиронлар, ёш болалилар ва нафахўрлар ҳам бор, албатта. Жамоат транспортидан фойдаланиш учун аҳоли камида бир километр узоқликда жойлашган Термиз кўчасига пиёда чиқишга мажбур.
Самарқанд тумани мансабдор шахсларининг бу муаммодан хабардорлигини, аммо бунга бефарқ бўлиб келаётганларини алоҳида айтиб ўтиш керак. Аҳолининг мурожаат этмаган ташкилоти қолмаган. Муаммони ечишда маҳалла фуқаролар раислари ва аҳоли хатти -ҳаракатлари билан туманда мавжуд 456-сонли йўналишли Дамасларнинг ҳаракатланиш йўлини Хумдон МФЙгача узайтириш масаласи ҳам асоссиз қаршиликка учраб келмоқда.
 
 
 
 
Ушбу маҳаллаларда яшовчи аҳолининг билдиришича, 456-сонли йўналишли Дамасларнинг Хумдон МФЙгача ҳаракатланишига бошқа «рақобатдош» 444-сонли йўналишли Дамаслар ҳайдовчилари босим остида тўсқинлик қилиб келмоқда экан. «Икки Дамас йўналишларининг бу савдо уруши натижасида аҳоли сарсон. Бири бошқасини қишлоғимизга киришга тўсқинлик қилиб қўймайди. Одамлар нарсами, бизни деб талашади улар?» - фикр билдирди маҳаллалар фуқароларидан бири.
Самарқанд туманидаги еттита маҳалла фуқаролар йиғинининг ўн мингдан ортиқ аҳолиси жамоат транспорти йуқлигидан йиллар давомида азият чекиб келаётганлиги юзасидан Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда бошқа ваколатли ташкилотларнинг эътибор қаратишига умид қилиб қоламиз.
 
Мирзо Субхонов, блогер

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан