Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу қасамёд билан қишлоқ хўжалигидаги бугунги ахволни яхшилаб бўладими?
21.11.2018 12:10,  
13

Халқ демократик партияси расмий сайтида Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова “қасам билан ҳосил кўпаядими?” – деб номли мақолани чоп этди.

Мақолада, мамлакатда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, жамиятимизда демократик тамойилларни татбиқ этиш учун изчил, тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир йўналишига илғор техника ва технологияларни олиб кириш, инновация яратишни даврнинг ўзи талаб қилмоқда.

Шу жумладан қишлоқ хўжалигида ҳам маҳсулотларни жахон бозорига олиб чиқиш, мамлакатга даромад келтириш, давлатни ҳам фермерни ҳам бой қилиш мақсад муддаога айланган.

Шу кунларда Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган “фермерлар қасамёди” ҳам аслида юқорида келтирилган мақсадга эришиш ниятида амалга оширилган. Лекин, бу қанчалик тўғри бўлди ва бу қасамёд билан қишлоқ хўжалигидаги бугунги ахволни яхшилаб бўладими?

“Қасамёд – ҳарбий ёки бошқа шу турдаги хизматга кираётганда, маълум бир статусни олаётганда (масалан, фуқаролик олаётганда ёки судда гувоҳлик бераётганда), лавозимга тайинланаётгандаги расмий ва тантанали онт ичиш маросими. Қасамёд фақат оммавий тарзда (омма кўз ўнгида) амалга оширилади ва қасамёд қилувчига уни – қасамёдни адо этмагани учун юридик жавобгарликни юклайди”.

"Демократик тузумларда қасамёд масъулият ҳажми улкан бўлган, масъулиятсизлик оқибатида жамият катта талофат кўриши мумкин бўлган ҳолатларда ҳамда судда – ҳақиқатни юзага чиқаришга сафарбар этилган идорадагина қўлланади.

Амалдаги қонунчиликка кўра фермер бу тадбиркор. У қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштиради ва ўз фаолиятини бозор талаблари асосида юритиши керак. Фермерга қасам ичириш билан биз унга “маънавий чеклов” қўймоқдамиз, деҳқонни қасамга таянтириш жамиятимиз ривожи учун фойда келтирадими ёки зарар?

Бу ҳолат рахбарият олдида “янгилик” яратиб обрў олишга уриниш эмасми?

Қишлоқ хўжалигидаги салбий ҳолатлар саноқли бўлса барчага “оммавий” қасам ичириш зарурми? Агар бундай ҳолатлар кўп бўлса, унда уларни келтириб чиқарган сабабларни тахлил қилиш, тизимли чоралар кўрилиши керак-ку!

Менинг фикримча фермерларимизнинг бу йилги ноқулай шароитда мўлжалдаги ҳосилни етиштира олмаганлиги учун нафақат об-ҳаво ёки дехқоннинг дангасалиги, уддабурон эмаслиги айбдор эмас, балки ишни ташкил қилишдаги тизимли камчиликларимиз сабаб бўлган. Туманларда бўлиб фермерлар, тажрибали дехқонлар билан сухбатлашиб қуйидаги сабабларни аниқладик. Яъни, фермерларда зарур даражада билим етишмаслиги, техникалар эскиргани ёки етишмаслиги, ернинг мелиоратив ҳолатини тўғри бахолай олмаслик ва унга чора кўришдаги ночорлик, фермер хўжаликларнинг аксариятида агрономлар етишмаслиги, уруғчиликнинг ачинарли аҳволдалиги, суғориш илми унутилиб бораётгани, сув тақсимотидаги ҳатоликлар ва яна бир қатор.

Менимча, қишлоқ хўжалигидаги қийинчиликларни бартараф этиш учун аввало юқорида келтирилган камчиликларни қандай йўқотиш мумкин деган саволга жавоб топиш керак. Балки майда фермер хўжаликларидан уюшма ташкил этиб, уларда иш бошқарувчи, агроном, бухгалтер, тракторчи, сувчи каби зарур лавозимлар жорий этилиши молия ишларидаги, агрономия ишларидаги, умуман ишни такил этишдаги камчиликларни олдини олар. Мана шундай фермер-дехқон уюшмаларига тажрибали инсонлар бошчилик қилса фермерларнинг маъсулият ҳисси бир қанча кўтарилар?” , - деб ёзган сенатор.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Сирдарё вилоятининг барча туманларида фермерларнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтгани хабар бергандик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан