Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мудофаа вазирлиги ўтказилаётган ўқув тревогаси ҳудудида автоҳалокат содир бўлди. Ҳалок бўлганлар бор
26.11.2018 12:25,  
4059

Бугун, 26 ноябрь куни тахминан соат 08:05 ларда «Шаҳрисабз—Қарши» автомобиль йўлида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бугундан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини текшириш мақсадида режа асосида қўққисдан мажмуавий текширув ўтказилмоқда.

Юқорида айтиб ўтилган чорраҳада ҳарбий автомобиллар назорати инспекциясининг ходимлари автомобиллар ҳаракатини тартибга солиб турган. Инспекторлар томонидан кўрсатилган «ҳаракатланиш тақиқланади» белгисига қарамасдан Lacetti автомобили (давлат рақами 70 У 110 МА) ҳаракатланишни давом этган ва «ЗИЛ-131» ҳарбий юк машинаси билан тўқнашув содир этган. Нохуш ҳодиса оқибатида Lacetti автомобилининг ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, бир нафар йўловчи эса жароҳат олган.

Жароҳат олган йўловчига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган, унинг аҳволи барқарор эканлиги ва ҳаётига ҳеч нима хавф солмаётгани айтилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан