Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






5 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
26.11.2018 20:05,  
2

Россиянинг Саратов вилоятида темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидаларини бузишда айбланаётган қозоғистонлик ҳайдовчи реанимация бўлимидан оддий палатага ўтказилди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Унинг ёрдамчиси нисбатан кичик даражада жароҳат олган ва ҳозир шифохонадан чиқарилган. Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Ойбек Смадияровнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Иккинчи ҳайдовчи эса жиддий жароҳат олди. Биринчи бир неча кун у реанимация бўлимида бўлган, ҳозир эса оддий палатага ўтказилди.

“Унга нисбатан Россия полицияси жиноий иш қўзғатди. Баъзи ОАВларда у ҳисбга олинганлиги ҳақида маълумот айланмоқда. Бу маълумотни рад этмоқчимиз. У ҳибсга олинмаган, у оддий палатада, унга нисбатан ҳали эҳтиёт чораси қабул қилинмади”, - деди Смадияров.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада, 17 ноябрь куни Саратов вилоятининг Озинск туманида тартибга солинмаган темир йўл кесишмасида юк поезди ва буюртма автобуси тўқнашди.  Натижада 7 нафар кишидан 5 нафар йўловчилар - Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди ва ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси – Қозоғистон фуқаролари оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.   

Полиция 61 ёшли автобус ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатди. Унга 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан