Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИШИД дунёни қўрқитиш мақсадида яратилган лойиҳадир – Эрдўғон
27.11.2018 17:53,  
23

Туркия етакчиси Тойиб Эрдўғон ИШИД террорчилик уюшмаси дунёни қўрқитиш мақсадида яратилган лойиҳа эканлигини маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

“Фақат Туркияни майдонга келиши билан “Ислом давлати” – дунёни қўрқитиш мақсадида яратилган лойиҳа эканлиги маълум бўлди. Биз бу уюшмани вайрон қилдик, ўзини ИШИД рақиблари деб айтганлар эса у билан умуман ҳеч қандай кураш олиб боришмаган. Сурияда ИШИД йўқ, фақат кичик жиноий гуруҳлар бор, улар ИШИД ниқоби остида яширинади. Агар бир бирлашсак, яқин ойларда бу қолдиқларни йўқ қила оламиз”, - деди Эрдўғон партаментда етакчи бўлган адолат ва ривожланиш партияси олдида нутқ сўзлаган чоғида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг ИШИДга қарши курашда қўллаб-қувватлаган Сурия курдлари  мудофаа кучларининг ягона мақсади – бу Туркия.

Сурияда жанговар можаро 2011 йилдан давом этиб келмоқда. 2017 йил якунида ИШИД устидан ғалаба қозонилганлиги эълон қилинган. Суриянинг алоҳида туманларида жангариларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда биринчи навбатга вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш, Сурияни тиклаш, қочоқларни қайтариш масаласи чиқмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан