Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекистон ҳаво йўллари“нинг самолёти Истанбулдан учиб кета олмади
27.11.2018 20:06,  
1

 “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қарашли Boing 767 самолёти Истанбулдан Тошкентга парвозни ўз вақтида амалга ошира олмади. Бу ҳақда РИА Новости авиакомпания матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди.

Тошкент-Истанбул йўналишида HY271 рейс соат 12:30 дақиқада парвоз қилиши керак эди, аммо текшириш чоғида моторларнинг бирида носозлик аниқланган.

“Самолёт синчковлик билан текширилганда вентиляторнинг икки парраги зарар кўргани аниқланган. Бу ҳол ўз навбатида қушнинг моторга кириб кетишига сабаб бўлган”, - дейилган хабарда.

Қуш Тошкентдан Истанбулга эрталабки парвоз чоғида тушиб қолган бўлиши мумкин.

Авиакомпанияда самолётни таъмирлаш учун ускуна ва захира қисмлар Истанбулга Тошкентдан кечки рейс билан юборилгани маълум қилинди. Ускуналар етиб келгач, самолёт қисқа вақтда яна ишга туширилади.

Йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан