Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москва метросида Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди
28.11.2018 11:56,  
1

Сешанба куни соат 17:00 лар атрофида Москва метросининг Юго-Западная бекатида йўловчи поезд йўлига қулаб тушди, деб хабар қилмоқда метро полицияси.

Хабарда айтилишига кўра, машинист темир  йўлга қулаб тушган фуқарони кўриб кескин тормозни босган,  лекин поезд инерция кучи билан йўловчини босиб кетган.

Воқеа жойига биринчи бўлиб етиб келган полиция ходимлари тез ёрдам чақирган, лекин йўловчи олган жароҳатларидан вафот этган. Кейин маълум бўлишича у 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Шундан сўнг метронинг "Проспект Вернадского", "Румянцево", "Саларьево" ва "Юго-Западная"бекатлари бир соат давомида ёпиб қўйилган. Поезд ҳайдовчиси айтишига қараганда, қурбон бўлган фуқаро ўзини поезд остига ташлаган.

Айн дамда ҳуқуқни салаш органлари ушбу иш юзасидан текширув ўтказмоқда. Улар гувоҳларни сўроқ қилиш ва кузатув камералари ёзувларини ўрганиб чиқишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан