Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марат Бикмаев ҳакамлар ва ишқибозларни ҳақорат қилгани учун жазоланди
28.11.2018 12:08,  
2

Ўзбекистон ПФЛ маъмуриятининг Этика қўмитаси “Локомотив” жамоаси ўйинчиси Марат Бикмаевнинг ҳатти-ҳаракатини юзасидан йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда ПФЛ матбуот хизмати.

Этика қўмитаси ушбу вазиятни атрофлича ўрганиб чиққан ҳолда, Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим, 5.45 бандининг “Г” қисмини қўпол равишда бузгани эътироф этилган Марат Бикмаевнинг 31-тур ўйини вақтида ва унгача бўлган 23-тур учрашуви пайтида ҳам одоб-аҳлоқ қоидаларидан четга чиққанини инобатга олиб, футболчини 2 та расмий ўйинга четлатди ва футболчига нисбатан 20миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Марат Бикмаевнинг “Пахтакор”га қарши ўйинда ҳам одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракат амалга оширганини асло оқлаб бўлмайди. Зеро миллий терма жамоа аъзоси барчага ўрнак бўлиши лозим аслида”, - дейилган хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, PEPSIСуперлига 31-тур учрашувлари доирасидаги “Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви вақтида “Локомотив” жамоаси футболчиси Марат Бикмаев “Пахтакор” жамоаси мухлислари томон қўли билан хунук ҳаракат кўрсатган эди.

Ундан ташқари, суперлига 23-тур учрашувлари доирасидаги “Металлург” – “Локомотив” баҳси 90+4 дақиқасида ҳам “темирйўлчилар” жамоаси захира ўриндиғида ўтирган Марат Бикмаев ҳакамлар гуруҳини ҳам ҳақорат қиган ва Бикмаев иккита расмий учрашувдан четлатилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан