Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳаво йўллари 50 фоизлик чегирмалар эълон қилди
28.11.2018 18:48,  
6

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январигача Янги йил байрами муносабати билан барча ички рейслар учун чегирмалар эълон қилди.

Байрам чегирмалари: Индивидуал (бир киши) йўловчиларга — 30 фоиз;

Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси тегишли ўқув муассасалари тингловчилари, сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб, коллежлар, лицейлар ўқувчилари ва университетларнинг талабалари учун — 40 фоиз;

Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри, рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) — 50 фоиз;

Пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга — 50 фоиз;

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, Фронт ортидаги фидокорона меҳнати учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар учун — 50 фоиз;

Чернобил АЭСи фалокати оқибатларини бартараф қилишда иштирок этганлар — 50 фоиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан