Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент марказида беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказ ва банк қурилади
7.12.2018 13:30,  
14

Ўзбекистон пойтахти марказида Tashkent Central Park қурилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрининг марказий қисмида кўп тармоқли комплекс қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилган.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Taşkent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim Anonim şirketi компанияси (Туркия) ва UzTur Investment and Development МЧЖ (Ўзбекистон) томонидан Тошкент шаҳрида “Tashkent Central Park” кўп тармоқли комплекси қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Инвесторлар лойиҳани амалга ошириш доирасида 2019-2020 йилларда ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказ, тижорат банки учун маъмурий бинолар ҳамда бошқа иншоотлар қуриш мажбуриятини олган.

Лойиҳани амалга ошириш учун Юнусобод туманидаги Амир Темур шоҳ кўчаси, Шаҳрисабз ва Истиқлол кўчалари доирасидаги умумий майдони 2,5 гектар бўлган ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида белгиланган тартибда ажратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан