Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда ўзбекистонлик ўсмир онлайн-трансляция чоғида ўз жонига қасд қилди
18.12.2018 17:44,  
7

Ўзбекистонлик ўсмир йигит Москвада ўз жонига қасд қилди, бундан олдин эса у онлайн-трансляция олиб борди. Ҳодиса 16 декабрь куни юз берди.

Йигитча шу куни спиртли ичимликлар ичиб олиб, кечқурун турар жойнинг 16-қаватига чиқди ва ижтимоий тармоқда тўғридан-тўғри видеоэфир олиб борди. Унинг томошабини бўлган икки кишига ўсмир «ҳамма нарсадан тўйиб кетгани» ҳақида гапирди.

Изоҳчилардан бири йигитни сўнгги қадамдан қайтаришга уринган, иккинчиси, аксинча, уни қўллаб-қувватлаган. Жонли эфир икки соатча давом этган, унинг охирида ўсмир сўнгги қадамни қўйган.

14 ёшли мактаб ўқувчиси тўлиқ оилада яшаган. Отаси Ўзбекистон фуқароси, онаси — Россия фуқароси (асли ўзбекистонлик) бўлиб, кассир бўлиб ишлаган. Оила Ўзбекистон ва Россия орасида кўп кўчиб юрган. Бола оилада ёлғиз фарзанд бўлган ва мактабини тез-тез ўзгартирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан