Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Ўзбекистондаги энг баланд «Чархпалак» аттракциони қачон очилиши маълум бўлди
20.12.2018 19:59,  
124

22 декабрь куни соат 17:00 да Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» боғида Ўзбекистонда энг баланд бўлган «Чархпалак» аттракциони фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.

Энг юқори нуқтаси 72 метр бўлган ушбу аттракцион 48 та ёпиқ турдаги кабинадан иборат (8 таси VIP). Буларнинг ҳар бири ажойиб чироқлар ва ўзига хос байрамона иллюминация билан безатилган бўлиб, пойтахт манзарасини юқоридан томоша қилишга барча шароитлар яратилди. Бир вақтнинг ўзида 272 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган чархпалакнинг тўла айланиши 12 дақиқани ташкил этади.

Чархпалак аттракционининг ўзига хос номи ҳам бор – «Анҳор юлдузи». Бундай номланишида кенг жамоатчилик фаол иштирок этиб, ижтимоий тармоқда эълон қилинган танлов асосида танлаб олинган.

Бундан ташқари, энди боғга ташриф буюрувчилар автомобилни қаерда қолдириш муаммоси ҳақида бош қотирмаса ҳам бўлади. Шу йилнинг 22 декабридан бошлаб боғ ҳудудида 500 та автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ ўз ишини бошлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан