Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда маданиятсиз фуқаролар жазоланадиган бўлди
21.12.2018 18:42,  
4

Қирғизистон пойтахтида 2019 йил 1 январдан бошлаб жамоат жойларида тупурган шахслар жаримага тортилади.

"Қирғизистонда 2019 йил 1 январдан шаҳар ободончилик қоидаларини бузганлик учун катта миқдорда жарима назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида янги кодекс амал қилишни бошлайди", дея хабар қилган Бишкек шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Янгиланган ҳужжатга "Тупуриш" банди киритилган. Мазкур бандга биноан қуйидаги жарима миқдори назарда тутилган: жисмоний шахсларга нисбатан – 5,5 минг қирғиз соми (78 доллар), юридик шахсларга нисбатан – 17 минг қирғиз соми (243 доллар).

Шунингдек, хазон ёқиш учун ҳам жарима миқдори жисмоний шахсларга нисбатан 7,5 минг (107 доллар) ва юридик шахсларга нисбатан 23 минг қирғиз сомгача (329 доллар) (аввал 10 минг (143 доллар) эди) оширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан