Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Текинга саримсоқ олмоқчимисиз? Фарғонага боринг
29.12.2018 18:53,  
21

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида саримсоқ мутлақо бепулга берилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири хабар берди. Хабарга фотосурат илова қилинган.

Маълум бўлишича, ушбу фотосурат бугун – 2018 йилнинг 29 декабрида Ўзбекистон туманининг Яккатут ва Қирқкетмон қишлоқлари орасидаги автотрасса бўйида олинган. Саримсоқ эккан деҳқон тракторининг олдига ва тиркаманинг орқасига қарама қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар кўрадиган қилиб “Чеснок бепул” деган ёзувни илиб қўйган. Йўловчилар тиркаманинг устига чиқиб қути ва халталарда саримсоқ олиб кетишмоқда.

Бироқ кўпчилик кузатувчилар деҳқоннинг меҳнати қадрсизлигини ачиниш билан қайд этмоқда. Деҳқон сарфлаган маблағи ва меҳнати самарасини кўрмагач, бу маҳсулот етиштиришга таъсир қилмай қолмайди, оқибатда талаб ва таклиф мувозанати издан чиқиб, аҳоли фаровонлигига путур етиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан