Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада бўғиб ўлдириб ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқнинг жасади топилди
4.01.2019 16:53,  
14

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида, Кичик Фарғона канали бўйида янги туғилган чақалоқнинг жасади топилди, дея хабар бермоқда «Anhor.uz».

Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, адёлга ўралган чақалоқ жасади 2 январь куни каналнинг Олтиариқнинг Қапчиғай қишлоғидаги 41-мактаб ҳудудидан оқиб ўтган қисмидан топилган.

«Бу — 10 кунлик чақалоқ. Айтишларича, уни бўғиб ўлдириб, ташлаб кетишган. Ҳозир маҳаллада ҳамма оёққа турган», — дейди воқеадан бохабарлардан бири.

Хабар беришларича, Фарғона вилояти ИИБ олиб борилаётган тергов-суриштирув ишлари доирасида Олтиариқ ва қўшни туманлардаги туғуруқхоналарда ишлайдиган акушер ва ҳамшираларни сўроқ қилмоқда. Ушбу жиноят сабаблари ва бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум.

«Ҳозирги вақтда чақалоқнинг онасини ДНК-тести асосида аниқлаш чоралари кўрилмоқда, тергов ишлари давом этмоқда», — дея маълум қилган Олтиариқ туман ИИБ ходими.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан