Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Намоз ўқиш учун эртароқ уйғонган ўзбекистонлик 8 кишининг ҳаётини сақлаб қолгани маълум бўлди
6.01.2019 18:19,  
25

Ўтган йилнинг сўнгги кунида Россияда мудҳиш фожиа содир бўлди. Магнитогорск шаҳрининг Карл Маркс кўчасида маиший газ портлаши оқибатида ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири қулаб тушди. Кейинчалик маълум бўлишича, бу ҳолат 39 кишининг умрига зомин бўлган.

Ўттиз биринчи декабрь куни Аламафруз Абдуллаев намоз ўқиш учун эрта уйғонади. Портлаш овозини эшитгач, дарҳол кийимини кийиб, кўчага югуриб чиқади. Ҳали йигит саккиз кишини қутқаришини билмайди. Ўзбекистонлик йигит мухбирларга берган интервьюда «ҳар бир ҳақиқий мусулмон шундай қилган бўларди», – дея жавоб берди.

Воқеа жойига қутқарувчилардан олдин ўзбекистонлик Аламафруз Абдуллаев етиб келди. У яқин атрофдаги уйлардан бирида истиқомат қилади.

Йигит саккиз кишига вайроналар остидан чиқишга ёрдам берди. ФВВ ходимларига кўмаклашди - вайроналарни тозалади, ёнғинни ўчиришга ёрдам берди.

Ўзбекистонлик йигит ўзини қаҳрамон деб ҳисобламайди.

“Бу ҳолатдан кейин ўзимни юлдуз деб ҳисобламайман. Мусулмонлар очиқ кўнгил, бағрикенг, бошқа одамларга ёрдам беришга ҳаракат қилишади”, - деди Аламафруз.

Аламафруз Абдуллаев Сурхондарё вилоятида туғилган. Термезда коллежда таҳсил олган, кейинчалик Россияга келган. Бу ерда етти йилдан бери истиқомат қилади.

“Мен Ўзбекистон фуқароси бўлганлигимдан фахрланаман. Ўз мамлакатимни жуда яхши кўраман”, - деб қўшимча қилди Абдуллаев.

Бўш вақтида эса у “Кудо” спорт тури билан шуғулланади. Бу спорт тури бўйича ўтказилган мусобақада Челябинск вилоятида учинчи ўринни олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан