Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу йил кийим-кечак, уй учун товарлар ва техника импорти қимматлигича қолади
8.01.2019 12:18,  
30

Импорт божлари 29.06.2018 йилдаги қарорда режалаштирилганига нисбатан ошди. 5-30 фоизга ўсиш 443 турдаги товарларга дахл қилди, деб ёзади "Норма".

Масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари орасида қуюлтирилган сут ва сливка, қовурилмаган қаҳва ва пальма ёғи учун 5% миқдоридаги энг кам ставка жорий этилди. Деярли барча кийим-кечакка солинадиган бож 2 баравар (10 фоиздан 20 фоизгача) оширилди. Бунда энг кам миқдор – 1 донаси учун 0,2 АҚШ долларидан 4 АҚШ долларигача жорий этилди, фоизда ҳисобланган божларнинг миқдорлари ундан кам бўлиши мумкин эмас. Худди шу тарзда пойабзал бўйича ставкалар икки баравар (5 фоиздан 10 фоизгача) оширилди. Бунда ҳам энг кам миқдор – 1 донаси учун 1,5 доллар жорий этилди. Тухум ва сақичдан 30% (энг юқори ставка) тўлашга тўғри келади. Идиш-товоқ, мебель, офис учун товарлар, маиший ва климат техникаси, автомобиль эҳтиёт қисмилари ва ҳ.к. бўйича ҳам салмоқли ўсиш назарда тутилган. 

Атиги 8 турдаги товарлар бўйича импорт божи камайтирилди. Улар орасида – янги ва фойдаланишда бўлган тракторлар – шу жумладан 5-7 йиллик эгарли шатакчилар, ипак чиқиндилардан йигирилган ип, сузғичли матолар, фильтрловчи матолар ва б.  

Нон ва қандолат маҳсулотлари бўйича эса божнинг энг кам миқдори – 1 килограмм маҳсулот учун камида 0,30 АҚШ доллари (ставка – 15 фоиз) белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан