Ўзбекистонга грипп ва коронавирус вакцинасини рўйхатдан ўтказмасдан олиб киришга рухсат берилди

Ўзбекистонга грипп ва коронавирус вакцинасини рўйхатдан ўтказмасдан олиб киришга рухсат берилди

Аввал хабар қилганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ҳукумат қарори (582-сон, 24.09.2020 й.) қабул қилинди.

Ўзбекистонга COVID–19 тестларини сертификатлаштирмасдан импорт қилишга рухсат берилди

Қарор билан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхатига COVID–19 га антитана ва антигенга экспресс тестлар ҳам қўшилди.

Ўзбекистон ҳукумати вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда

Шунингдек, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига қуйидаги дори воситалари қўшилди:

  • - грипп вакцинаси (ЎРВИ);
  • - коронавирус вакцинаси (COVID-19);
  • - пневмококк вакцинаси;
  • - бария сульфат;
  • - панкурония бромид/пипекурония бромид/атракурия бесилат;
  • - сефепим-тазобактам;
  • - нитроглицерин.

2021 йил 1 мартга қадар COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситаларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддалари (субстанциялар) импорт қилинганда қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

Шунингдек, тиббий буюмларини, дори воситалари ва уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддаларини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ва реализация қилиш муддати 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 мартга қадар узайтирилди.