Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Ҳиндистоннинг Амити университети ташкил этилди
9.01.2019 13:32,  
39

Янги ўқув йилидан Тошкент шаҳрида Амити университетининг (Ҳиндистон) филиали очилади. Бу ҳақда тегишли қарор 7 январда қабул қилинди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Университет ахборот-коммуникация технологиялари, жумладан, компютер ва дастурий инжиниринг, сунъий интеллект ва менежмент соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.

Амити университети – Ҳиндистонда етакчи хусусий олий таълим муассасаси ҳисобланади. Таълим муассасасининг бош корпуси Ноида шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг 11 та шаҳарда (Мумбай, Жайпур, Колката ва бошқалар) кампуслари мавжуд. Шунингдек, Нью-Йорк, Лондон, Дубай, Сингапур, Хитой, ЖАР ва жаҳоннинг бошқа шаҳарларида филиаллари фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур университет филиалини очиш бўйича келишув Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан