Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижоннинг Учтепа конидаги навбатдаги қудуқдан газ фаввораси отилди
9.01.2019 13:51,  
9

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида газ кони очилгани ҳақида Sof.uz бир йил муқаддам хабар қилган эди.

Шу кунларда коннинг навбатдаги қудуғидан газ фаввораси отилиб чиққанлиги хабар қилинмоқда (ушбу видеони кўриш учун сайтнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг). Газ бўр даври ётқизиқларидан отилиб чиққан бўлиб, 1,5-2 км чуқурликда ётибди.

Газ кони Булоқбоши туманининг Учтепа қишлоғига яқин ҳудудда очилган. Бундан ташқари, қудуқдан газ конденсати ҳам олинмоқда.

Ҳозир кўплаб мутахассислар бевосита коннинг ўзида газ таркибини ўрганмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашига қараганда, Фарғона водийсининг нефть-газга истиқболи ҳануз юқори, деб хулоса қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон газ қазиб чиқарувчи ва экспорт қилувчи мамлакатлар сирасига киради. Ўзбекистон 2016 йилда 57,7 млрд куб метр газ қазиб олиб (ОПЕК маълумоти) жаҳонда 15-ўринни эгаллаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан