Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бишкекдан парвоз қилган Boeing самолёти Теҳрон яқинида ҳалокатга учради
14.01.2019 14:59,  
3419

Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида йўловчи ташувчи Boeing самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Эроннинг Press TV канали хабар қилди.

Самолёт бортида 10 киши бўлган. Улардан бири – муҳандис – тирик қолган. Етти кишининг жасади ҳалокат жойида топилган.

FARS агентлигининг манбага таяниб хабар қилишича, самолёт Бишкек шаҳридан парвоз қилиб, Теҳрон яқинидаги Караж шаҳридаги Пайам халқаро аэропортига йўл олган.

Дастлабки хабарларга кўра, учувчи аэропортларни адаштириб қўйган ва қўниш чоғида бошқарувни эплаб олмаган.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан