Россиянинг Томск вилоятидан экспорт қилинган ёғоч ҳажм бўйичаи Ўзбекистон Хитойдан ўзиб кетди

22.01.2019 | Жаҳон | 2457

2018 йил якунига кўра, Россиянинг Томск вилоятидан экспорт қилинган ёғоч ҳажми бўйича Ўзбекистон биринчи ўринга чиқди, деб хабар қилмоқда РИА Томск.

“Томск вилоятидан экспорт қилинган жами ёғоч ва ёғоч материалларнинг 43 фоиз Ўзбекистонга тўғри келди, 35 фоизэса – Хитойга экспорт қилинган”, - дейилган хабарда.

“Олдин Томск вилояти етиштирилган ёғоч материалларининг 90 фоизини Хитойга экспорт қилар эди, лекин сўнгги 3 йил давомида Ўзбекистон сотиб олиш ҳажмини кескин оширди”, - дейди Росселхознадзор ҳудудий вакили Владислав Азаренко.

Шунингдек вилоятдан Қирғизистон ва Қозоғистонга ҳам катта ҳажмда ёғоч экспорт қилингани қайд этилди. Росселхознадзор вакилининг сўзларига кўра, сўнгги йилларда вилоятдан думалоқ ёғоч олиб чиқиш ҳажми камайиб, тайёр кесилган ёғоч материаллар олиб чиқиш ҳажми ошмоқда.