Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган Баҳодир Турсунович Юсупов эса Наманган вилояти Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди. Туман ҳокимлиги вакили Sof.uz'"га мазкур хабарни тасдиқлади.
Баҳодир Юсупов 2018 йил февралида қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланган эди. Унгача Ўзбекистон Фермерлар кенгашига раҳбарлик қилган, 2009−2015 йилларда Наманган вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.
Аввалроқ президент топшириғи билан «ихчам» Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш жараёни бошлангани ҳақида хабар қилган эдик.