Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Санкт-Петербургда ўзбекистонлик талаба томдан муз бўлаги тушиши оқибатида вафот этди
6.02.2019 12:22,  
5

5 февраль куни Санкт-Петербургнинг Кимё-фармацевтика давлат университети талабаси бўлган ўзбекистонлик 23 ёшли Бобурбек Очилов томдан муз бўлаги тушиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Fontanka.ru» хабар берди.

Унинг дўсти ва тенгдоши Баҳрулло Умаров эса бир неча жароҳатлар билан Марианск касалхонасига ётқизилган.

Бобурбек гуруҳдошининг айтишича, у фармацевт бўлиш орзусида кафедрама кафедра юриб назорат ишлари топшириб юрган. Шундай кунларнинг бирида Аптекарская ва Попова корпуслари орасидаги томдан тушган муз унинг ҳаётига нуқта қўйган. Бобурбек ёнида унинг дўсти Баҳрулло ҳам бўлган.

Муз бўлаги тушган Аптекарская проспектида жойлашган 6-бино университет балансида бўлиб, унинг томини тозалаш ишларига ўқув юрти ходимлари жавобгар.

Содир бўлган воқеадан сўнг Санкт-Петербург прокуратураси Петрограддаги барча федерал муассасалар томларини текширишга қарор қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан