Дунёнинг энг яхши 20 та смартфони маълум қилинди

19.02.2019 | Жаҳон | 5404

Экспертлар сўнгги йилларда сотувга чиқарилган смартфонларнинг 20 та энг яхши моделини аниқлашди. Рейтинг Business Insider нашри сайтида эълон қилинди.

1-ўринга Хитойнинг OnePlus 6T смартфони лойиқ деб топилди. Мутахассислар унинг дизайни, суратга олиш сифати, Android операцион тизимида иловаларнинг сифатли ишлаши ҳамда  қувватли аккумуляторини алоҳида қайд этишди.

2-ўринни Apple iPhone XR эгаллади. Рейтингдаги 3-поғонани Google Pixel 3 ва Pixel 3 XL смартфонлари ўзаро бўлишиб олишди.

Рўйхатга Samsung моделининг бир нечта смартфони киритилган. Рейтингнинг 4- ва 5-ўринларга Samsung Galaxy Note9 ва iPhone XS ҳамда iPhone XS Max киритилган.

Рейтингда қуйидаги смартфонлар ҳам ўрин олган: LG V40, iPhone X, Samsung Galaxy S9 Plus, iPhone 8 Plus, Samsung Galaxy S9, Huawei Mate 20 Pro, iPhone 8, LG G7, Razer Phone 2, HTC U12+, Galaxy S8 ва S8 Plus, iPhone 7 Plus, Motorola Moto G6, Motorola Moto Z3 смартфонлари ўрин олган.

Шунингдек, мутахассислар BlackBerry Key2 – рўйхатдаги ягона qwerty-тугмачали телефонни (20-ўрин) эътироф этишган.