Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда иккинчи миллиардер аёл пайдо бўлди
21.02.2019 21:40,  
6

Россияда иккинчи миллиардер аёл пайдо бўлди деб хабар қилди Forbes журнали бугун ўз саҳифасида.

Рунетдаги энг йирик интернет магазин – Wildberries компанияси асоcчиси Татьяна Бакальчук Россиянинг энг бой аёллари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Бугунги кунда Wildberries компанияси қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил қилади.

Forbes рўйхатининг биринчи қаторида, ҳали ҳам Москва шаҳрининг собиқ ҳокими Юрий Лужковнинг рафиқаси Елена Батурина жойлашган.

Wildberries компаниясининг ягона мулкдори Татьяна Бакальчукнинг мулки бир йил олдин 600 миллион долларга баҳоланган эди. ўтган йил давомида Wildberries ўз даромадини икки баравар оширишга муваффақ бўлди. 2018 йилда компания даромади 1,7 миллиард долларни ташкил қилди.

Ўтган йил давомида компания Россия ҳудудида 1000 дан ортиқ буюртма берилган товарни ўзи олиб кетиш марказларини очди. Ҳозир Wildberries магазинига тегишли бўлган “ўзи олиб кетиш марказларининг” умумий сони 2799 тадан иборат.

Ундан ташқари Wildberries Москва вилоятида 145 минг кватдарт метрмайдонда логистика маркази қурмоқда. Компания сайтига бир ойда 60 миллион киши ташриф буюради.           

Хабарда айтилишига кўра, ушбу муваффақиятга Татьяна ўз кучи билан эришган. Унинг асли касби инглиз тили ўқитувчиси бўлган. 2004 йилда у турмуш ўртоғи Владислав билан ўз бизнесини бошлаган. Дастлаб улар Otto ва Quelle каталогларидаги буюмларни сотиш билан шуғулланган, кейинчалик ўз ассортиментини кенгайтиришган. Бошида уларнинг ўз квартираси омборхона вазифасини бажарган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан