Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туризм соҳаси 2018 йилда рекорд даражада ривожланди
7.03.2019 20:23,  
25

Туризм соҳаси улуши 2018 йилда дунё ЯИМининг 10,4 фоизини ташкил қилди, ушбу соҳада ўсиш сурати ахборот технологиялари соҳасига қараганда 2 баравар юқори натижа кўрсатди.

Жаҳон туризм қўмитаси йиллик ҳисоботига кўра, 2018 йилда туризм бозорининг умумий қиймати 8,8 триллион долларни ташкил қилди, соҳада сўнгги 8 йилда тўхтовсиз ўсиш кузатилмоқда.

Хусусан, 2018 йилда ишлаб чиқариш соҳасида +4 фоиз, туризм соҳасида + 3,9 фоиз, соғлиқни сақлаш соҳасида + 3,1 фоиз, ахборот технологияларида + 1,7 фоиз, молия хизматларида + 1,7 фоиз ўсиш кузатилган.

Туризм соҳасининг умумий даромадидан 71,2 фоиз - бу ички сайёҳлар улуши, қолгани эса – хорижий сайёҳлардан олинган даромадлардир. Соҳада ўтган йил бутун дунё бўйича 318 миллион киши ишлаган (ҳар 10 иш ўрнидан бири) ва сўнгги 20 йилда туризм соҳасида 20 фоиз янги иш ўринлари яратилган. 

Ҳисоботда айтилишига кўра, туризм соҳаси келгуси 10 йил давомида ривожланиш давом этади ва келажакда қўшимча 100 миллион янги иш ўринлари яратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан