Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Банкларнинг кузатув кенгашларидаги юқори лавозимли мулозимлар алмаштирилади
13.03.2019 12:49,  
5

Ўзбекистон давлат банкларининг кузатув кенгашларидаги юқори лавозимли амалдорлар, шу жумладан, раис ўринбосарларини профессионал мутахассислар билан алмаштириш режалаштирилмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистондаги миссиясининг якунларига бағишланган тадбирда иштирок этганлардан бири давлат банкларининг кузатув кенгашлари асосан банкларнинг ривожланишига етарли эътибор бера олмайдиган юқори мансабдор шахслардан иборат эканлигини таъкидлади.

Марказий банк раиси, янги таҳрирдаги банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши билан ушбу муаммо ҳал бўлишини қайд этди.

«Бу биз учун жуда оғриқли масала. Биз банклар ва банклар фаолияти тўғрисидаги янги қонунимизда ушбу масалаларга бутунлай бошқача ёндашамиз. Кузатув кенгашининг мустақил аъзолардан (банклар) иборат бўлишини қонун билан мустаҳкамлаймиз. Биз ҳукуматга бу борадаги қарашларимизни тақдим этганмиз. Янги қонунда бу албатта кўзда тутилади ва биз уни ҳаётга тадбиқ этамиз», — деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов.

Мисол учун қайд этиш лозимки, Халқ банки кенгашига бош вазир ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилик қилади, Кенгаш раисининг ўринбосари эса иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ғуломовдир.

«Асака» банки кенгаши раиси сифатида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори, инвестиция ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев, бошқа кенгаш аъзолари сифатида Молия вазирининг биринчи ўринбосари Ахадбек Ҳайдаров ва Олмалиқ ҳокими Ўктамжон Каримовлар фаолият олиб боради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан