Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 6,4 млрд долларни ташкил қилди
18.03.2019 12:06,  
16

2019 йил январь-февраль ойи якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 6,39 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Экспорт ҳажми 3,03 млрд долларга (ўсиш суръати 20,4 фоиз) ва импорт ҳажми 3,35 млрд долларга (ўсиш суръати 30,3 фоиз) етди. Ташқи савдо салдоси минус 319,2 млн долларни ташкил қилди.

2019 йилнинг январь-февраль ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 513,7 млн долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар импорти ҳажми эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 779,6 млн долларга кўпроқ. 

2019 йилнинг январь-февраль ойи якуни бўйича товарлар экспорти билан шуғулланувчи корхоналар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 281 тага кўпайиб, 2096 тага етди. 

Ташқи савдо айланмаси динамикасидан келтирилган маълумотлар кўрсаткичларнинг қолган йилларга нисбатан ўсганлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, 2019 йил январь-февраль ойида амалга оширилган экспорт ҳажми, ўтган йилларга нисбатан кўпайиб, 3,03 млрд долларни ташкил қилди. 

2019 йил январь-февраль ойида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 31,4 фоизни ташкил этиб, ҳамда ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113,4 фоиз ташкил этди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан