Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда собиқ президентлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
4.04.2019 18:08,  
5475

Қирғизистон парламенти депутатлари учинчи ўқишда собиқ президентларни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишди. Бу ҳақда РИА Новости мамлакатнинг қонунчилик мажлисининг матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

“Қонун учинчи ўқишда қабул қилинди, деярли барча депутатлар бир овоздан мақуллашди”, - дейилади хабарда.

Агентликнинг маълум қилишича, 111 киши “ҚР собиқ президентларининг фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритишни ёқлаб  овоз беришган. Овоз берган депутатларнинг уч нафари қарши чиққан.

Ҳужжатда собиқ давлат раҳбари президентлик ваколати якунланганидан сўнг ёки лавозимидан четлаштирилганда айрим ҳолатларда жиноий жавобгарлик тортилиши мумкин

Шунингдек, янги қонунга мувофиқ собиқ президентларга сиёсий лавозимларни эгаллаш тақиқланади.

Ҳужжат имзоланиши учун давлат раҳбарига юборилади. Қонун имзолангандан сўнг қонуний кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан