Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда оилавий ажримлар сони сезиларли даражада ошиб кетди
8.04.2019 11:35,  
17

Тошкентда оилавий ажримлар сони 131 тага кўпайди. Тошкент шаҳар матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг оилавий ажримлар, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишда қайд этилишича, ўтган январь-февраль ойлари давомида шаҳримизда оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 131тага ошганлиги қайд этилган.

Бу ҳолатлар таҳлил этилганида эса, асосий сабаб оилавий келишмовчиликлар 48 %ни ташкил этмоқда. Кейинги ўринларда эр-хотиннинг узоқ вақт бир оила бўлиб яшамаслиги (16%), фарзандсизлик (9%), миграция (7%), хиёнат (6%), моддий кийинчилик (3%), ичкилик ёки гиёҳвандликка берилиш (2%) ва бошқа сабаблар ташкил этмоқда. Йиғилишда бу муаммо ва унинг сабабларининг ечими, бартараф этиш йўллари юзасидан Хотин-қизлар қўмитаси қай тартибда, “Оила” марказлари қай тартибда ўз фаолиятини ташкиллаштириши лозим эканлиги тўғрисида келишиб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан