Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея президенти 18−21 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради
9.04.2019 02:05,  
8

Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Марказий Осиёнинг учта мамлакати бўйлаб сафари доирасида 18−21 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

Корея Республикаси президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, 16−18 апрель кунлари у Туркманистонга ташриф буюриб, президент Гурбангули Бердимуҳамедов ва бошқа расмий шахслар билан ҳамкорликни кенгайтириш борасида музокаралар олиб боради.

Ўзбекистонда Мун Чжэ Ин президент Шавкат Мирзиёев билан икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари масалаларини муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22−25 ноябрь кунлари Жанубий Кореяга давлат ташрифи билан борган эди.

21−23 апрель кунлари Жанубий Корея президенти Қозоғистонга ташриф буюради. Янги президент Қосим-Жомарт Токаев билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

Ташрифдан кўзланган мақсад — Жанубий Кореянинг Марказий Осиё давлатлари билан яқин муносабатларини мустаҳкамлаш ва Мун Чжэ Иннинг «Янги шимолий сиёсат"и доирасида консенсусга эришишдан иборат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан