Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон фуқароларига телеэфир орқали мурожаат қилади
9.04.2019 12:51,  
4

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев фуқароларга мамлакат телеканаллари орқали мурожаат қилади. Бу ҳақда Sputnik хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, давлат раҳбарининг илк мурожаати мамлакат телеканалларида сешанба, 9 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 13:00да жонли эфирга узатилади.

Мурожаат мавзуси маълум қилинмаяпти, бироқ, сиёсатчилар ва журналистларнинг фикрига кўра, президент муддатидан аввал сайловлар ўтказишни эълон қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни телевидение орқали миллатга мурожаат қилиб, истеъфога чиқишини маълум қилган эди. Сайловгача Қозоғистон президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Касим-Жомарт Токаев бажариб туради. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан