Хакерлар Тошкентда Россия консулхонасининг сайтига ҳужум қилишди

09.04.2019 | Ўзбекистон | 4616

Хакерлар Тошкентда Россия консулхонаси расмий сайтига ҳужум қилишди. Бу ҳақда Россия консуллик бўлими ходими хабар қилди.

Нашр ёзишича, хакерлар фуқароларни қабул қилиш бўйича электрон навбатга таъсир қилишга ҳаракат қилишди.

Хакерлар навбатдан тез билан ўтиш бўйича хизмат кўрсатувчи воситачилар ёллаган бўлиши мумкин.

Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси хакерлар электрон навбатда барча жойларни банд қилувчи ботни яратишгани маълум қилди. Шунингдек, воситачилар консулхонага қабулга ёзилиш жойни сотишган.