Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоевнинг яна бир лавозимга тайинланиши кутилмоқда
19.04.2019 14:10,  
3

Қозоғистоннинг собиқ Президенти “Элбоши” Нурсултон Назарбоев Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) фахрий раиси бўлиши мумкин. Б уҳақда Sputnik Kazakhstan нашри хабар тарқатди.

Хабар қилинишича, жорий йилнинг 29 майида ўтказилиши режалаштирилган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) беш йиллигига бағишланган саммитда Нурсултон Назарбоев катта эҳтимол билан ушбу лавозимга тайинланади.

Маълумот учун, Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида май ойнинг сўнгида ўтказилади. Саммитда ташкилотга аъзо мамлакатлар - Қозоғистон, Россия, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон каби давлатларнинг президентлари иштирок этиши кутилмоқда.

Хабарингиз бор, Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев жорий йилнинг 19 мартида президнтлик лавозимидан истеъфога чиққан эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан