Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда юз берган даҳшатли ЙТҲ натижасида 11 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
20.04.2019 13:45,  
1

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Жамбул областидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

«Қордайдаги трассада йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган 11 киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар кўп. Марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Ўзбекистон Республикаси президентига телеграмма юбордим. Йўлларимиздаги вазият хавотирли, бу ҳақда ИИВдаги йиғилишда ҳам гапиргандим. Ҳукуматга кечиктириб бўлмас чораларни кўриш ҳақида топшириқ бердим!», деган Қозоғистон президенти твиттердаги расмий саҳифасида.

20 апрель куни тонгда, маҳаллий вақт билан соат 05:09да Қозоғистон жанубидаги Жамбул области Қордай тумани ҳудудида, «Олмаота—Тошкент» трассасининг 181-километрида Van Hool русумли йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Автобусдан олдинда кетаётган Toyota Camry автомобили юк машинаси билан тўқнашгач, ҳайдовчиси тўқнашувдан қочишга уринган ва автобус ағдарилиб кетган.

Ҳодиса жойида 8 киши ҳалок бўлган, 32 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, кейинроқ уларнинг 3 нафари вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан