Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиялик ҳарбийлар халқаро машғулотларда иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди
21.04.2019 13:57,  
4

Бугун, 20 апрель куни туркиялик ҳарбийлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Улар шу ернинг ўзидан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларда иштирок этиш учун "Фориш" полигонига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, 22—27 апрель кунлари "Фориш" полигонида Ўзбекистон—Покистон—Туркия ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

Мазкур ўқув машғулотлари 2019 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Покистон ва Туркия қуролли кучлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ бир қатор тизимли тадбирлар асосида амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, бугун кечаси Покистон ҳарбий делегацияси ҳам Тошкентга учиб келиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан