Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина Совет даврида яратилган махфий кашфиётлар ҳақидаги шартномадан чиқди
24.04.2019 18:11,  
19

Украина Вазирлар Маҳкамаси Совет даврида яратилган махфий кашфиётлар ҳақидаги шартномадан чиқиш ҳақидаги қарорни имзолади.

Ушбу шартнома 1999 йилнинг 4 июнида имзоланган бўлиб, унга Украина, Россия, Белоруссия, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо бўлишган эди.

Шартномага кўра томонлар “СССР даврида яратилган, ўз ихтиёрида бўлган махфий кашфиётларнинг махфийлигини сақлаб қолиш мажбуриятини олган” эди.

Бундан олдин эса, Украина президенти Пётр Порошенко Вазирлар маҳкамасига МДҲ таъсис органларидан расман чиқиш жараёнини бошлаш ҳақида топшириқ берган.

Ундан ташқари Порошенко Киев МДҲ доирасида имзоланган барча шартномаларни диққат билан ўрганиб чиқиб, уларнинг миллий манфаатларга жавоб бермайдиганларидан чиқишини эълон қилган.

2018 йилнинг август ойида МДҲдаги Украина ваколат органлари ёпилган ва мулоқот ушбу мамлакатнинг Минскдаги элчихонаси орқали олиб борилаётган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан